“Traxys” компанияси Бош ижрочи директори Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлди

Local

−

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Traxys” компанияси Бош ижрочи директори Марк Кристоффни қабул қилди. Бу ҳақда давлат етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, суҳбат давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Ўтган бир йил давомида “Traxys” компанияси билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани, жумладан, битимлар имзоланиб, Тошкент шаҳрида компаниянинг Марказий Осиёдаги илк минтақавий офиси очилгани таъкидланган.

Шунингдек, Америка технологиялари асосида муҳим минераллар, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Маълумот учун, “Traxys” компанияси муҳим хомашё ва минералларни етказиб бериш бўйича жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Компания дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритиб, металлар ва минералларни харид қилиш, логистикасини ташкил этиш, молиялаштириш ҳамда сотиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида “Franklin Templeton” компанияси президенти ва Бош ижрочи директори Женни Жонсон ҳамда “Wabtec” компанияси директорлар кенгаши раиси ва Бош ижрочи директори Рафаэль Сантанани қабул қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends