Трамп ва Путиннинг учрашуви қўшма баёнотларсиз якунланди

World

−

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путин Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) ташкилоти саммити доирасида учрашди. Суҳбат 40 дақиқадан сал кўпроқ давом этди ва томонларнинг қўшма баёнотларисиз ўтди. Шунга қарамай, Америка Президенти “бундан бирор натижа чиқишига” ишончи комил эканини айтди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди. 

Трамп Путин билан учрашуви, энг аввало, Украинадаги урушни тугатишга бағишланганини билдирган. Путин ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация билан учрашувда АҚШ раҳбари ўзини дўстона тутган. У табассум билан Россия Президентини “дўстим” деб атаган ва унинг матбуот котиби Дмитрий Песковни “яхши ишлагани” учун мақтаган.

Қайд этиш жоиз, Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳридаги APEC саммити Украинанинг Россиядаги фронт орти объектларига бераётган зарбалари жадаллашган бир пайтда ўтмоқда. Бугун, 19 ноябрь куни эрталаб Украина кучлари бир ҳафта ичида учинчи марта Қрим кўпригига ҳужум қилди. Шу билан бирга, Россия нефтни қайта ишлаш заводларига (НҚИЗ) кузда берилган бир қатор зарбалар икки ҳафта ичида уларнинг умумий қайта ишлаш ҳажмини 45 фоизга қисқартиргани маълум бўлди.

APEC саммити иши кеча, 18 ноябрь куни бошланди. Унинг биринчи кунида Путин Шэньчжэнда йиғилган бизнесменларни Ғарб санкцияларига Россия иқтисодиётдаги инқилоб билан жавоб берганига ишонтиришга уринди ва тингловчиларга Москвадан унинг янги “суверен” технологияларини сотиб олишни таклиф қилди. Шу билан бирга, Си Цзиньпин форум иштирокчиларининг умумий суратида Россия Президентига ўзи ва Трампнинг ёнида туришга рухсат бермади, тантанали қабул маросимида Путин чиқиб келаётганда эса Россия мадҳияси ўрнига “Щелкунчик” балетидан “Трепак” рақси мусиқаси қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 ноябрь куни Дональд Трамп ва Владимир Путин Шэньчжэндаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити меҳмонлари учун уюштирилган зиёфатга борганди ва қўл бериб кўришганди. Тадбир мезбони сифатида уларни Хитой етакчиси Си Цзиньпин қабул қилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends