Трамп ва Мелания Янги йилни қаерда кутади? 

World

−

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп бугун, 31 декабрь куни Флорида штатидан Вашингтонга қайтиб келади ва Янги йилни Вашингтонда кутади. Бу ҳақда "The Hill"га асосланиб хабар берилган. 

Трампнинг жадвалига кўра, у маҳаллий вақт билан соат 11:00 да рафиқаси Мелания билан бирга Флорида штатидан Вашингтонга учиб кетади. 

Бу шуни англатадики, Трамп ва унинг рафиқаси ҳар йили юзлаб меҳмонларни жалб қиладиган Палм-Бичда жойлашган Мар-а-Лагодаги Янги йил байрамига ташриф буюрмайди. 

Сўнгги уч йил ичида Трамп ушбу зиёфатда қатнашиб, меҳмонларга қисқа нутқ билан мурожаат қилиб келган. 

Маълумотларга кўра, Мар-а-Лагодаги бу йилги зиёфатга 500 га яқин одам ташриф буюради. 

Эслатиб ўтамиз, Мелания Трамп Рождество байрами учун Оқ уйни "Америка гўзал" шиори остида безатганди. 


Rate Count

261

Rating

3

Rate this article

Share with your friends