Трамп Оқ уй ҳақида савол берган журналистни ҳақоратлади (видео)
World
−
13 May 5403 1 minute
АҚШ Президенти Дональд Трамп CBC News’нинг Оқ уйдаги рақс зали қурилиши ҳақида савол берган журналистини “аҳмоқ” деб атади. CBC News ўзининг Instagram саҳифасида ҳолат акс этган видеони жойлади.
Трамп журналистнинг лойиҳа нега дастлаб айтилганидан 2 баравар қимматлашгани ҳақидаги саволидан сўнг, бироз қизишиб кетган.
“Мен уни икки баравар катталаштирдим, эй аҳмоқ одам. Сиз ақлли одам эмассиз”, деган Президент.
Шунингдек, Трамп қурилиш учун бюджетдан кам сарфланаётганини маълум қилган.
“Мен уни катталаштирдим, чунки бунга аниқ эҳтиёж бор эди ва ҳозир биз бюджет доирасидамиз, ҳатто бюджетдан кам сарфлаяпмиз ва ишлар жадвалдан олдинда бормоқда”, деган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден “Fox News” мухбирининг инфляция ҳақидаги саволига жавобан уни “итвачча” деб атаганди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November