Трабзондаги кўча номи Салоҳ номига қайта номланмоқда
Sport
−
11:22 287 1 minute
Трабзон вилоятида жойлашган Йомра муниципалитети янги “Трабзонспор” футболчиси Муҳаммад Салоҳнинг уйи жойлашган кўчага унинг номини беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Йомра ҳокими Мустафо Бийик маълум қилди.
“Туркия футболи тарихидаги энг ажойиб трансферлардан бири амалга оширилиб, Муҳаммад Салоҳнинг бизнинг маҳалламизда яшашидан жуда фахрланамиз. Бу ҳафта шаҳар кенгашининг Салоҳнинг уйи жойлашган кўчани Муҳаммад Салоҳ кўчаси деб номлаш тўғрисидаги қарорини қабул қиламиз. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Энди навбат Салоҳда”, деб ёзди Бийик.
Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчи шу ёзда “Трабзонспор”га эркин агент сифатида қўшилган эди. Ҳозирга келиб Муҳаммад Салоҳ Туркия Суперлигаси ортда қолган 3 туридан сўнг 3 та гол билан тўпурарлар пойгасида Виктор Осимхендан кейин 2-ўринда бормоқда.
Live
All