Тожикистонлик аёл 6 нафар эгизакни дунёга келтирди (видео)

World

image

Кеча, 11 январь куни Тожикистонда аёл бирданига 6 та эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Сўғд вилояти Хўжанд шаҳридаги туғруқхонада 6 та эгизак – икки ўғил ва 4 қиз туғилди.

“Фарзандлар ва уларнинг онаси Муборак Соҳибованинг соғлиғи барқарор, ҳар бир боланинг вазни 600-700 граммни ташкил этмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу Тожикистонда 6 та эгизак туғилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 3 нафар эгизак қиз фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends