Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Local

image

Бугун, 21 сентябрь куни Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 15:48 да юз берган. Зилзила магнитудаси 4,9, чуқурлиги 160 км. Зилзила эпицентри Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида, Тошкентдан 448 км жануби-шарқда жойлашган. Зилзила координаталари: 38,03 даража шимолий кенглик, 72,34 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сўх туманида 2 балл, 240 км.

Қувасой шаҳрида 2 балл, 255 км.

Фарғона туманида 2 балл, 257 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends