Тожикистон мустақиллик кунига тайёрланяпти

World

image

Тожикистонда мустақиллик байрами арафасида Кулобда “марш машқлари”га ҳар куни 7 мингга яқин киши чиқмоқда. Улар асосан талабалар ва давлат муассасаларининг ходимларидир.

Хатлон вилояти маъмуриятининг маданият бошқармасидаги манбанинг айтишича, 7 мингга яқин киши Имомали Раҳмоннинг вилоятга ташрифи чоғида бўлиб ўтадиган тадбирларга жалб қилинган. “Намойишда уларнинг ҳаммасига маълум роль берилган. Масалан, битта гуруҳ Роғун ГЭСи қурилиши ва “чироқ” берилаётганини акс эттириши керак”, дейди манба.

Кулоб давлат университети проректори Ҳотамшоҳ Назаровга кўра, олий таълим муассасаларидан “маршировка”ларга 3 минг 200 талаба жалб қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда мустақиллик байрами 9 сентябрь куни бўлиб ўтади.
 


Rate Count

56

Rating

3

Rate this article

Share with your friends