Тошкентнинг учта туманида 5 кунгача иссиқ сув ўчирилади
Local
−
15:49 1360 1 minute
Тошкент шаҳрининг учта туманида профилактика ишлари сабаб иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Қайд этилишича, иссиқлик таъминоти тизимини келгуси иситиш мавсумига тайёрлаш мақсадида Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида режали профилактика ишлари олиб борилади.
Жумладан, Мирзо Улуғбек туманида 7-11 сентябрь кунлари “Уйғониш” МФЙ, ТТЗ-2 мавзесидаги 29, 30, 31, 32, 37, 38а, 38б, 44 ва 12-сонли уйларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, 512- ва 80-сонли мактабгача таълим ташкилотларида ҳам иссиқ сув бўлмайди.
Шайхонтоҳур туманида 7-9 сентябрь кунлари “Самарқанд дарвоза” МФЙ, Учтола кўчасидаги 1-сонли уйда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Яшнобод туманида эса 7-9 сентябрь кунлари “Мовароуннаҳр” МФЙ, Нукус кўчаси МКАД ҳудудидаги 2, 2/1, 2/2, 4, 4/1, 6, 6/1, 6/2 ва 8-сонли уйларда иссиқ сув вақтинча ўчирилади.
Компаниянинг маълум қилишича, ушбу ишлар иссиқлик таъминоти тизимини келгуси иситиш мавсумига тайёрлаш учун зарур.
“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таъмирлаш ва техник ишлар сабаб Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
All