Тошкентнинг 4 та туманида газ ўчирилади
Local
−
16 September 2023 5948 1 minute
Тошкент шаҳрининг 4 та туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари туфайли вақтинча газ ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, 16 ва 18 сентябрь кунлари Яшнобод, Яккасарой, Учтепа ва Олмазор туманларининг баъзи маҳалла ва кўчалари газ таъминотидан вақтинчалик узилади:
• 16 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача Олмазор туманида қисман “Чилтўғон” маҳалласи ва 1 та улгуржи истеъмолчи;
• 18 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача Яшнобод туманининг “Қурувчилар” маҳалласи ва “Иноқобод”маҳалласининг Шавкат, Чашма, Чарос, Саодат кўчалари, шунингдек, 15 та улгуржи истеъмолчи;
• 11:00 дан 16:00 гача Учтепа туманининг “Фозилтепа” маҳалласи ва 8 та улгуржи истеъмолчи.
Акобир Сайидов
Live
All