Тошкентдаги овқат тайёрлаш жойида ёнғин чиқди

Crime

−

image

Бугун, 31 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш масканида ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 07:38 да Чилонзор туманининг Муқимий кўчасида жойлашган овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:51 да қуршаб олиниб, соат 07:54 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги кафеда ёнғин чиққанди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends