Тошкентдаги “Mega Planet” савдо марказида намозхона очилди

Local

image

Тошкент шаҳридаги “Mega Planet” савдо-кўнгилочар марказида намозхона ташкил этилди. Бу ҳақда марказ ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Қадрли дўстлар, сизларга шуни маълум қиламизки, “Mega Planet” савдо-кўнгилочар марказимизда намозхона иш фаолиятини бошлади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан намозхоналар ташкил этиш белгиланганди.

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшиланганини айтганди.


Tags

Rate Count

116

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic