Президент қарори билан Ўзбекистон бўйлаб намозхоналар ташкил этилади

Жамият

image

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекистон туризм магистрали” бўйлаб туристлар учун зарур инфратузилма объектлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоатчилик жамғармаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекистон туризм магистрали” (Хонобод-Мўйноқ) бўйлаб туристлар учун зарур инфратузилма объектлари – кафе, савдо нуқталари, маълумот бурчаги, дам олиш ва кўнгилочар жойлар, таҳоратхона ва номозхоналар яратиш бўйича Ислом тараққиёти банки маблағларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ташкил қилинган “Ўзбекистон туризм магистрали” (Хонобод-Мўйноқ) туризм транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўлбўйи инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи яратилаётган йўл бўйи инфратузилмаси объектлари жойлашишини аниқлаш, уларга ер участкалари ажратиш ва қурилиш учун рухсат олиш бўйича чоралар кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда:

•  2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бакалавр ва магистрларни тайёрлашда мамлакатнинг тегишли олий таълим муассасаларида “МICЕ туризм”, “Экотуризм” фанларини жорий этишни таъминлайди;

•  икки ой муддатда республикада хорижий олий таълим муассасаларини, шу жумладан, туризм соҳасида малакали кадрлар тайёрлашга ихтисослашган филиалларини очиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

•  уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи академик иммиграцияни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқилади:

•  чет эллик юқори малакали илмий-педагогик кадрларни, шу жумладан чет элдаги ватандошларни (кейинги ўринларда хорижий олимлар ва ўқитувчилар деб аталади) касб-ҳунар ва олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятига жалб этиш;

•  соддалаштирилган тартибда “академик виза” турини чет эллик олимларга, ўқитувчиларга ва уларнинг оила аъзоларига контракт муддати давомида уни республикадан ташқарига чиқмасдан узайтириш имконияти билан 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатнома бериш;

•  Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатнома ёки “академик виза”га эга бўлган хорижий олимлар ва ўқитувчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори номозхона

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг