Тошкентдаги мебель корхонасида ёнғин чиқди (видео)

Local

image

Бугун, 8 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги мебель корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, соат 11:25 да туманнинг Мухтор Ашрафий кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. 5 дақиқа ичида айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғинни ўчириш ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида фуқароларда куйиш, тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 4 май куни Тошкент шаҳридаги “Modern Sergeli” қурилиш объектида ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends