Тошкентдаги кўчанинг бир қисми 1,5 ойга ёпилди
Local
−
18 May 2021 4024 1 minute
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми бир ярим ойга ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли, 18 май соат 00:00 дан Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Нурафшон ва Мойқўрғон кўчалари оралиғидаги қисмида йўлнинг бир томони бир ярим ой муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.

Икки томонлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қатнов чизиғи орқали амалга оширилади.
Live
All
O'zbekiston shakar importini chekladi
27 October