Тошкентдаги хонадонда ёнғин чиқди
Local
−
17:47 1173 1 minute
Бугун, 20 август куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Оқсарой кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин ҳақида соат 14:59 да хабар келиб тушган. Қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 15:14 да қуршаб олган ва 15:28 да тўлиқ бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида Lacetti ва Foton русумли автомобиллар ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All