Тошкентдаги “дом”га ўт кетди (видео)

Crime

−

image

Бугун, 31 март куни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:25 да Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВББга хабар тушган. Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:35 да ёнғин қуршаб олинган ва 14:41 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида жойлашган қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends