Тошкентдаги боғчада болаларнинг оёғига игна тиқилгани аниқланди
Crime
−
29 May 2023 13652 1 minute
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги 122-боғчада болаларнинг ухламагани учун оёқларига игна тиқишаётгани айтилаётган видео хабар тарқалди. Ушбу ҳолатга шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, педагогика коллежи ўқувчиси Р.М. амалиёт ўташ учун 11 май кунидан Янгиҳаёт тумани “Орият” маҳалласида жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 4-сонли кичик гуруҳига қабул қилинган.
У жорий йилнинг 26 май куни шу гуруҳдаги тарбияланувчилар ухламагани сабабли 2-3 нафарига игна тиқиб олгани аниқланган. Ҳозирда талаба Р.М. амалиётдан четлатилган.
“Ҳурматли ота-оналар! Сизнинг фарзандингиз таълим-тарбия олаётган муассасада юқоридаги каби нохуш ва бошқа ноқонуний ҳолатлар қайд этилаётганига дуч келсангиз Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишонч телефони – 71-2370893 рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳам қўшимча ахборот бериб, ички ишлар органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида боғча боласи калтакланганди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October