Тошкентдаги ҳайдовчилар огоҳлантирилди

Local

image

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахтда қор ёғаётгани сабаб йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилиш, тезликни оширмаслик ва оралиқ масофани сақлашни сўради.

“Айни дамда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида қорли об-ҳаво кузатилаётганлиги сабабли йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида:

  • йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишингизни;
  • оралиқ масофани сақлаб;
  • тезликни белгиланган меъёрдан оширмай;

йўлларда ҳаракатланаётган пиёдаларни ҳурмат қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Шу билан биргаликда, автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмаслик ва махсус тураргоҳларда транспорт воситаларини сақлаш сўралган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends