Тошкентда “свет” ўчиши 55 минг истеъмолчига таъсир қилгани маълум бўлди
Local
−
29 June 3172 2 minutes
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги “Юксак” подстанциясида содир бўлган авариявий ҳолат сабаб пойтахтдаги 4 туманда ва Тошкент вилоятидаги 1 туманда электр энергияси узилиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.
Дастлабки ўрганишларга кўра, подстанциядаги 110 кВ тармоқда техник носозлик юзага келган. Оқибатда “Тошкент ИЭМ”даги 2 та газ турбина қурилмаси жами 60 МВт қувват билан ўчган. Шу сабабли Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Чилонзор, Миробод ва Учтепа туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 55 мингта истеъмолчи, шунингдек, айрим кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналарининг электр таъминоти узилган.
Билдирилишича, тезкор авария-тиклаш ишлари натижасида:
- 21:50 да Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги 90 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланган;
- 29 июнь соат 00:08 да Миробод туманидаги 50 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланган;
- 00:09 да Яккасарой ва Чилонзор туманларидаги яна 8 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тик тикланган;
- 00:25 да Чилонзор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 55 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланган.
Бугун, тонгги 03:56 даги хабарга кўра, “Юксак” подстанциясида кузатилган носозлик оқибатида электр таъминотида узилиш юзага келган барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланган.
Эслатиб ўтамиз, авваороқ электр энергияси ўчиб қолиши оқибатида Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган истироҳат боғидаги аттракционларда фуқаролар қолиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August