Ўзбекистонда 2030 йилгача 5 минг километр электр тармоғи қурилади
Local
−
15:14 528 1 minute
Ўзбекистонда 2030 йилгача 5 минг километр тармоқ ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда сўз очди.
Қайд этилишича, сўнгги беш йилда электр тармоқларини модернизация қилишга 2 миллиард доллардан зиёд йўналтирилган. Навбатдаги катта вазифа тармоқларни янгилаш ва энергия сақлаш тизимларини ривожлантириш.
2030 йилгача 5 минг километр тармоқ ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг катта қисми Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Бундан буён устуворлик генерация, сақлаш ва тармоқларни биргаликда қамраб оладиган комплекс лойиҳаларга берилади. Узоқ муддатли энергия сақлаш учун гидроаккумуляция станцияларини қуришда ҳам инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон энергетикада ички бозор билан чекланмайди. Озарбайжон ва Қозоғистон билан Каспий орқали “яшил” энергияни Европага етказиш лойиҳаси амалий босқичга ўтмоқда. Афғонистон ва Жанубий Осиё бозорлари ҳам истиқболли йўналишлар сифатида белгиланган.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October
Sergelidagi masjidga o't ketdi
03 October