Тошкентда маҳалла раиси 900 доллар пора билан ушланди

Crime

−

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида маҳалла раиси тадбиркорга бино ажратиб бериш ва ижара шартномасини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган маҳалла раиси тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқарога туман ҳудудидаги бинодан фаолият юритиш учун жой ажратиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига ундан 900 доллар талаб қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор қидирув департаментининг коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Учтепа тумани бўлими ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Натижада маҳалла раиси пулни олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида фуқаронинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш ва ҳисоб рақами очишни ваъда қилиб, ундан 8 миллион сўм талаб қилган икки киши ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends