Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

Crime

−

image

Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди. 

"Соат 14:06 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Абдулла Қаҳҳор” МФЙ, Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 14:12 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:21 да қуршаб олинган ва соат 14:24 да ўчирилган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрида эркак ётоқ жойида тамаки маҳсулотини чекиши оқибатида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends