Тошкентда кўча безориларидан 600 дан ортиқ совуқ қуроллар топилди
Local
−
27 January 2021 11910 1 minute
Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг бошидан буён фуқароларда совуқ қурол ва бошқа буюмлар топилиши билан боғлиқ 655 та факт аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, текширувлар давомида 567 та пичоқ, 3 та болта, 11 та “кастет”, 34 та “бита” ва бошқа буюмлар топилган.
Фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1852-моддаси (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилган.
Бундан ташқари, ўқув даргоҳларида ўтказилган текширувлар давомида ўқувчилардан 25 та пичоқ, 7 та “кастет” ва бошқа хавфли буюмлар топилгани маълум қилинди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September