Тошкентда хонадон ёниб кетди

Crime

−

image

Кеча, 15 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги шахсий хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 11:09 да туманнинг Оқтепа 6-тор кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:19 да етиб бориб, ёнғин соат 11:57 қуршаб олинган ҳамда соат 12:16 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо марказида ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends