Тошкентда икки кишининг устига қайнаётган “кетчуп” ағдарилди. Бири вафот этди
Crime
−
26 January 2024 16896 1 minute
Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда “Millar“ дастурида хабар берилди.
Унга кўра, воқеа 23 январь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қўшқўрғон" маҳалласидаги корхонада юз берган. Кутилмаганда помидор пастаси қайнаётган қозон икки ишчининг устига ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, зудлик билан туман тез тиббий ёрдам хизматига хабар берилган. Муолажаларга қарамай ишчилардан бири вафот этган. Яна бири эса айни пайтда оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иситувчи қозон портлаши оқибатида 90 фоиз куйган қизалоққа ёрдам кўрсатилганди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October