Тошкентда Damas ёниб кетди 

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда “Ипподром” бозори олдида Damas ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Бугун, 11 май куни соат 13:23 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида ҳаракатланаётган Damas русумли автомобилда ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:37 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends