Тошкентда Cobalt ЙТҲга учраб, ёниб кетди (видео)

Crime

image

Бугун, 1 январга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида Cobalt бошқа автомобиль билан тўқнашиши оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 01:59 да Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида 85/1-уй қаршисида икки автомобиль йўл транспорт ҳодисаси содир этгани, тўқнашув оқибатида Cobalt автомобили ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 02:08 да етиб бориб, ёнғин соат 02:14 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lacetti ва Nexia-3 машиналари тўқнашиб кетиши оқибатида Nexia йўловчиси вафот этганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends