Тошкентда Cobalt тепловоз билан тўқнашди

Crime

image

Бугун, 8 февраль куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида Cobalt ва тепловоз тўқнашди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 13:00 ларда Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган “Хобас-Тапо” биноси қаршисида юз берган. Ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль ҳамда 8 та вагон билан ҳаракатланиб кетаётган, О.А. бошқарувидаги “ТЭМ2-7084” русумли тепловоз иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Tags

YTH

Rate Count

79

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends