Тошкентда Cobalt автобус бекатига урилиши ортидан 2 киши жароҳатланди
Crime
−
26 September 2025 3128 1 minute
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Cobalt машинаси автобус бекатига бориб урилиши ортидан икки фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 25 сентябрь куни соат 09:00 да туманнинг Гулсарой кўчасида содир бўлган. 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt русумли автомашинасида ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотган ҳамда йўл четидаги автобус бекатига урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва бекатда турган фуқарога шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманида Nexia-1 автобус бекатига бориб тўқнашганди. ЙТҲ туфайли тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August