Тошкентда аёл ўзини ёқиб юбориши бўйича жиноят иши очилди
Crime
−
04 May 2023 14130 1 minute
Тошкент шаҳрида савдо дўконларидан бирини олдида аёл жой талашиб ўзини ёқиб юборганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
“Олмазор туманида 41 ёшли аёл ўзини ёқиб юборгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, аёл тан жароҳати олгани юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August