Тошкентда 11 яшар болани 27 минг кучланишли ток урди
Crime
−
29 December 2022 13266 1 minute
Тошкентда 11 яшар болани поезд вагони устида ток урди, бола 80% фоиз куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида хабар берилди.
Гап шундаки, жорий йилнинг 18 декабрь куни пойтахт Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек тумани ҳудудидан ўтган темир йўл ёнида жойлашган кўп қаватли уйга меҳмонга келган 11 яшар бола Нурҳаёт темир йўл бекатидаги юк вагони устига чиққан. Шу вақт 27 минг кучланишли электр токи уриши оқибатида ерга юз қисми билан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим мудири Собир Шукуровга кўра, бола тананинг 80% қисми куйиш жароҳати билан жароҳатланган ва унинг ҳозирги ҳолати стабил оғир, дея баҳоланмоқда.
Live
All