Тошкентда 100 та янги жамоат ҳожатхонаси ташкил этилади. Қаерларда?
Local
−
16:28 590 4 minutes
Тошкент шаҳрининг марказий ва туристик кўчалари, хиёбонлари ҳамда аҳоли гавжум ҳудудларида 100 та янги санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг жорий йилнинг 23 октябрдаги қарорида белгиланди. \
Қарорга кўра, янги шохобчалар давлат-хусусий шериклик асосида соддалаштирилган тартибда ташкил этилади. Уларни қуриш учун пойтахтнинг турли туманларидаги 100 та ҳудуднинг манзилли рўйхати тасдиқланган.
Лойиҳалар доирасида ер участкалари давлат-хусусий шериклик битимлари асосида 10 йилгача ижарага берилиши мумкин. Шохобчаларни ташкил этиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қурилишга оид қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Рўйхатга Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Янгиҳаёт ва Яшнобод туманларидаги ҳудудлар киритилган.
Жумладан, янги шохобчаларни Қўйлиқ метро бекати яқинида, “Янги Ўзбекистон” боғи автотураргоҳида, “Олой деҳқон бозори” атрофида, Хотира майдонида ҳамда Турон метро бекати олдида ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, кўплаб кўчалар, тураржой мавзелари ва жамоат объектлари яқинидаги ҳудудлар ҳам рўйхатдан ўрин олган.
Бектемир тумани: Қўйлиқ метро бекатининг орқа тарафидаги ҳудуд, “Компас” савдо маркази автотураргоҳи олди.
Мирзо Улуғбек тумани: Паркент кўчасидаги 131-уй олди, “Янги Ўзбекистон” боғи автотураргоҳидаги иккита ҳудуд, “Феруза боғи” олди, Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаси, Мирзо Улуғбек кўчасидаги 24-уй олди, Истиқлол кўчасидаги маҳалла фонди биноси олди, Яҳё Ғуломов кўчасидаги 1-уй олди.
Миробод тумани: Афросиёб кўчасидаги 12Б-уй, Шаҳрисабз кўчасидаги 5-уй, Тарас Шевченко кўчасидаги 8А-уй, Саййид Барака кўчасидаги 3-уй, Меҳржон кўчасидаги 4-туғруқхона олди, Сайхун кўчасидаги 164-уй олди, Қўйлиқ-4 мавзесидаги 6-уй ва 29Б-уй орқаси, Қўйлиқ-1 мавзесидаги “Корзинка” супермаркети орқаси, Қўйлиқота-1 тор кўчасидаги 29Б-уй рўпараси.
Олмазор тумани: “Шифокорлар” МФЙ, Тошкент ҳалқа йўли кўчасидаги иккита ҳудуд, Университет кўчасидаги иккита ҳудуд, Қорасарой кўчаси, Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Талабалар кўчаси кесишмаси, Соғбон кўчаси, Усташирин кўчаси, Қорақамиш-1/3 даҳасидаги Қичқириқ канали бўйи.
Сергели тумани: Янги Сергели кўчаси, Меҳригиё кўчаси, Мирза Турсунзода кўчаси, Қурувчилар кўчасидаги бозорча олди, Янги Қўйлиқ кўчаси.
Учтепа тумани: 15-мавзедаги 14-уй олди, 24-мавзедаги 2А-уй олди, Лутфий ва Ватан кўчалари чорраҳаси, Г9-мавзесидаги 1-уй олди, 23-мавзедаги 5-уй орқаси ва 2-уй олди, 12-мавзедаги 56-уй олди, Катта Қағни айланаси олди, Заргарлик кўчасидаги “Elegant” автомобиль ювиш шохобчаси олди, Изза ва Пойгоҳ кўчалари кесишмаси.
Чилонзор тумани: Қатортол кўчасидаги 40-уй олди ва 12-уй орқа томони, Заргарлик кўчасидаги 4-уй олди ва 40–41-уйлар орқа томони, Ал-Хоразмий кўчасидаги 8-уй орқаси, Чўпон ота кўчасидаги 6-уй орқа томони.
Шайхонтоҳур тумани: Лабзак мавзесидаги 9-уй олди, Тахтапул кўчасидаги 64-уй олди, Матлубот кўчасидаги 1-уй олди, Кўктош тор кўчасидаги 11-уй олди, Алишер Навоий кўчасидаги 43- ва 27-уйлар олди, Жанггоҳ мавзесидаги 1-уй олди, Чорсу мавзесидаги 4-уй олди, Қоратош мавзесидаги 2А-уй олди, Ислом Каримов кўчасидаги 16А-уй олди, Генерал Узоқов кўчасидаги 1А-уй олди, Кичик ҳалқа йўли кўчасидаги 14-уй олди.
Юнусобод тумани: “Олой деҳқон бозори” ёнидаги “Evos” орқаси, “ЎЗЭКСПОМАРКАЗ”га сув бўйидан кириш қисми, Хотира майдони, “Қурилиш маркази” орқа томони, “Хоразм” кафеси қаршиси, “Кулол нур” ресторани ён томони, Тошкент фармацевтика институти қаршиси, Юнусота ва Янги Юнусобод кўчалари кесишмаси, Янги шаҳар кўчасидаги косметика дўкони олди, “Семашко” шифохонаси олди, Алфраганус университети кириш қисми, Янги шаҳар кўчасидаги 16-уй олди.
Яккасарой тумани: Бобур кўчасидаги 71-уй олди, Қушбеги кўчасидаги 6-уй олди, Бошлиқ кўчасидаги 6-уй олди, Шота Руставели кўчасидаги 83-уй орқа томони.
Янгиҳаёт тумани: Қўрғонтепа кўчасидаги 66-сонли поликлиника олди, Ўзар кўчасидаги 64–65-уйлар олди, Чоштепа кўчасидаги 181-, 222- ва 398А-уйлар олди, “Янгиҳаёт” МФЙдаги 4-уй олди, Меҳригиё кўчасидаги 18-уй олди, Қипчоқ шоҳкўчасидаги Турон метро бекати олди ва 32-уй олди, Хонободтепа шоҳкўчасидаги 229/12-уй олди, Чоштепа кўчасидаги 398А-уй олди, Қўрғонтепа кўчасидаги 1-сонли поликлиника олди, Катта ҳалқа йўли кўчасидаги 59А-уй олди.
Яшнобод тумани: Тўёна кўчасидаги 80-уй олди, Толариқ кўчасидаги 40-уй олди, Яккатол кўчасидаги Халқ банки олди, 28-оилавий поликлиника атрофи, 72-уй атрофи, Машинасозлар метро бекати атрофи, Мирзо Улуғбек ва Маҳтумқули кўчалари кесишмаси, Тўйтепа кўчасидаги 1-уй олди, Оҳанрабо кўчаси, Оҳанрабо ва Хонободтепа кўчалари кесишмаси.
Қарор ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари зиммасига юкланган. Лойиҳаларнинг қурилиш меъёрларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назоратни эса шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари олиб боради.
Live
All