Тошкентда 1 ёшли қизча ҳожатхонага тушиб кетди
Crime
−
18 October 2024 8596 1 minute
Кеча, 17 октябрь куни Тошкент вилоятида 1 ёшли қиз ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:44 да Оққўрғон тумани “Бирлик” маҳалласида жойлашган новвойхоналарнинг бири ҳовлисидаги ҳожатхонага 2023 йилда туғилган қизча эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган. Шундан сўнг қизча малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
“Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги уйларнинг бирида 1 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетганди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November