Тошкентда Ҳаж учун виза олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Crime
−
02 June 2023 6420 2 minutes
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фуқароларга 20 минг АҚШ доллари эвазига Ҳаж визасини тайёрлаб бермоқчи бўлган МЧЖ раҳбарлари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Яшнобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари фуқаро Ю.А.нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш учун Шайхонтоҳур туманида жойлашган “E.R” МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказган.
Унда МЧЖ раҳбари Х.М. ва менежери Б.Ч. фуқаро А.М.нинг ишончига кириб, унга ва онасига юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун Ҳаж визасини тайёрлаб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 20 минг АҚШ доллари сўраган. Келишилган пуллардан 4 минг долларни олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Я.Х., М.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда “Ҳаж”тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сонли қарорига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида амалга оширилади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September