Тошкент вилоятидаги ЙТҲда бир киши қурбон бўлди

Local

−

image

Кеча, 22 март куни Тошкент вилоятида автомобилнинг ағдарилиб кетиши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи Д.Т “Янгибозор-Истиқлол” йўлида Nexia автомобилини ҳайдаб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги зовурга ағдарилган.

Натижада автомашина йўловчиси С.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Машина ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчилари, Э.Г. ва А.Н. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

144

Rating

3

Rate this article

Share with your friends