Тошкент вилоятида зилзила юз берди

Local

image

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маҳаллий вақт билан соат 11:52 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила юз берди. Ушбу ер силкиниши эпимаркази Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани. Зилзила координаталари 41,73 градус шимолий кенглик, 70,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда 3,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 96 км шимолий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Бўстонлиқ туманида 2 балл, 28 км.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 март куни Қашқадарёда зилзила содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends