Тошкент вилоятида тўрт туманга янги ИИБ бошлиғи тайинланди
Local
−
16 April 2022 16262 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жорий йилнинг 14 апрелидаги тегишли буйруғи билан қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Подполковник Азизбек Алиасқарович Алиасқаров Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд, Паркент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Азизбек Алиасқаров тайинловга қадар вилоят ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Эркинжон Иргашевич Боймуҳамедов Тошкент вилояти ИИББ 3-минтақавий ҳудуд, Бекобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эркинжон Боймуҳамедов тайинловга қадар Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Илғор Турғунович Турғунов Тошкент вилояти ИИББ 3-минтақавий ҳудуд, Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Илғор Турғунов тайинловга қадар Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармасида бўлинма бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Дилшод Ғаниевич Ҳусанов Тошкент вилояти ИИББ 4-минтақавий ҳудуд, Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Дилшод Ҳусанов тайинловга қадар вилоят ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд Қибрай тумани 3-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September