Тошкент туманида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Crime
−
28 April 2022 16348 1 minute
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳоким ёрдамчисини ҳибсга олди.
Маълум бўлишича, Тошкент туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс мазкур тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишиб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали бошқа бир шахснинг номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1982 й.т. шахс сўралган пулни олган вақтида ушланган.
Шунингдек, унинг кўрсатмаси асосида ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинган.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November