Тошкент туманида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳоким ёрдамчисини ҳибсга олди.

Маълум бўлишича, Тошкент туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс мазкур тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишиб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали бошқа бир шахснинг номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1982 й.т. шахс сўралган пулни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг кўрсатмаси асосида ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг