Тошкент Шимолий вокзали туннелида транспорт ҳаракати чекланди
Local
−
05 August 2023 5574 1 minute
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган Шимолий вокзал туннелида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, пойтахтнинг Кичик ҳалқа йўли Шимолий вокзал туннелида автотранспортлар ҳаракати бугун, 5 август куни соат 23:00 дан 6 август 09:00 га қадар ва 6 август 23:00 дан 7 август 09:00 га қадар вақтинча тўхтатилади. Чекловга “Уч қаҳрамон” бадиий фильмининг навбатдаги эпизодлари айнан шу ерда тасвирга олиниши сабаб қилиб олинган.
“Тасвирга олиш жараёнида барча хавфсизлик чоралари кўрилади. Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз” , дейилади ҳокимлик хабарида.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August