“Толибон” Аҳмад Шоҳ Масъуднинг мақбарасини қайта тиклади

World

image

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати жангарилари Панжшер вилоятида толибларга қаршилик кўрсатган Аҳмад Масъуднинг отаси Аҳмад Шоҳ Масъуднинг мақбарасини қайта тиклади. Бу ҳақда “Herat Times” хабар берган.  

Таъкидланишича, толиблар исёнкор вилоятнинг маъмурий маркази Бозорак шаҳридан 8 километр узоқликда жойлашган тепаликдаги бинонинг шиша ва гранит тузилмаларини тартибга солган. Бундан ташқари, улар жиноятчиларни топган ва жазолаган, шунингдек Афғонистон миллий қаҳрамони шарафига бино атрофида хавфсизлик чораларини кучайтирган. 

Аввалроқ, “Толибон” ва Афғонистон миллий қаршилик фронти ўртасидаги жанг пайтида мамлакатнинг собиқ Мудофаа вазири Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабри шикастлангани ҳақида хабар бергандик.


Rate Count

384

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends