Толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини таҳқирлади

Олам

image

“Толибон” ва Афғонистон миллий қаршилик фронти ўртасидаги жанг пайтида мамлакатнинг собиқ Мудофаа вазири Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабри шикастланди.

1TV News телеканали журналисти Ҳамид Хайдернинг ёзишича, “Толибон” вакиллари Панжшер вилоятида 1996 йилда террорчилар томонидан ўлдирилган Шимолий альянс раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини таҳқирлаган. У шикастланган қабр суратини эълон қилди.

Толиблар террорчиларга қарши курашган Афғонистон миллий қаҳрамонининг қабрини қисман вайрон қилишди. Улар ҳозирги миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд отасининг кичкина мақбарасидаги мармар қабр тошларидан бирини бутунлай синдиришган.

Суратдан кўриниб турибдики, атрофдаги ҳеч нарса вайрон қилинмаган, фақат плитадан ташқари, унга оғир нарса билан уриб шикастланган.

Қаршилик тарафдорлари аввал ҳам “Толибон” ҳаракатларини танқид қилишган ва толиблар ўтмишни унутмаганлигини айтишган. Худди шу тарзда, бундан 25 йил олдин, толиблар Мозори Шарифни эгаллаб олишганда, бульдозер билан машҳур генераллардан бирининг қабрини вайрон қилиб, қолдиқларини Амударёга улоқтиришганди.

Аҳмад Шоҳ Масъуд – Панжшер вилоятидаги қаршилик кучларининг етакчиси Аҳмад Масъуднинг отаси. У ўтган асрда дастлаб СССР қўшинларига, кейинроқ, "Толибон"га қарши курашган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1932

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made