Токио-2020: Нафиса Шерипбоева бронза медални қўлга киритди

Sport

image

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида дзюдо бўйича аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Нафиса Шерипбоева бронза медални қўлга киритди. Шерипбоева учинчи ўрин учун кечган баҳсда испаниялик Марта Арчега қарши татамига чиқди.

Ўзбекистонлик дзюдочи иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва Паралимпиаданинг бронза медалига сазовор бўлди.

Нафиса Шерипбоеванинг ушбу натижасидан сўнг, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди: 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза.


Rate Count

134

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends