Тоқаев президентлик қасамёдини қабул қилди

World

image

Жорий йилнинг 9 июнь куни Қозоғистонда ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Қосим-Жомарт Тоқаев бугун, 11 июнь куни қозоқ халқи олдида расман қасамёд қабул қилди.

“Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилиш, Қозоғистон конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига кафолат бериш, Қозоғистон Республикаси президенти сифатида зиммамга юклатилган вазифаларни виждонан бажариш учун тантанали равишда қасамёд қиламан”, деб айтиб ўтди тантанали маросимда Тоқаев.

Қосим-Жомарт Тоқаев инаугурация маросимида қозоқ тилида қўлини Конституцияга қўйган ҳолда қасамёд қабул қилганидан сўнг, расман президентлик вазифасини бажаришга киришди.

Маълумот учун 70,96 фоиз овоз билан ғалаба қозонган Тоқаев энди мамлакатни кейинги 5 йил давомида бошқаради.


Author

Rate Count

25

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends