Тоқаев Қозоғистондаги мудҳиш ЙТҲ ҳақидаги хабарини ўчириб ташлади

World

image

Хабарингиз бор, бугун тонгда Қозоғистон ҳудудида Олмаота-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автобус йўл-троанспорт ҳодисасига учраган эди. ЙТҲ натижасида 11 киши вафот этгани ҳақида маълум қилган эдик.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Твиттердаги профилида бугунги фожиага оид твит қолдирилган эди. Унда ҳалок бўлган барча 11 нафар шахслар Ўзбекистон фуқароси эканлиги қайд этилиб, марҳумларнинг қариндошларига ҳамдардлик билдирилган ва Ўзбекистон Президентига телеграмма йўллагани таъкидланган эди.

Аммо ҳозирда Қозоғистон Президенти номаълум сабабларга кўра, ушбу твитни ўз саҳифасидан ўчириб ташлаган.

Олдинроқ, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари эмаслигини маълум қилган эди. Унга кўра фожеада вафот этганларнинг 3 нафари ўзбекистонлик бўлган.


Author

Rate Count

144

Rating

3

Rate this article

Share with your friends