Тиктокер ўлдириб кетилди (видео)

World

image

Мексиканинг Кульякан шаҳрида TikTok блогери Сесар Гастелум дўстлари билан жонли эфир олиб бораётган вақтда номаълум қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Animal Politico” хабар берди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, тахминан 600 минг обуначига эга бўлган ва ҳазиломуз видеолари билан танилган Гастелум фастфуд ресторани олдида жонли эфир қилаётган пайтда икки нафар мотосиклчи унинг ёнига келган. Жонли эфир тасвирида ҳайдовчилардан бири блогерга тўғридан-тўғри ўқ узгани акс этган. Оқибатда Гастелум воқеа жойида ҳалок бўлган.

Билдирилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча қотиллик сабаблари ҳақида расмий маълумот бермаган.

Маълумот ўрнида, Мексиканинг Кульякан шаҳри уюшган жиноий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез кузатиладиган ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахлик блогер Орзигул Ўразматова йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends