Тезкор! Роналду терма жамоадаги рақамидан маҳрум қилинди

Sport

−

image

“Галатасарой” клубининг португалиялик ҳужумчиси Рафаэл Леау Португалия терма жамоасида Криштиану Роналдуга тегишли бўлган 7-рақамни олди. Бу ҳақдаги маълумот Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) сайтида келтирилган.

Кеча, 30 сентябрь куни Роналду терма жамоа бош мураббийи Жорже Жезушнинг матбуот анжуманидан сўнг миллий жамоа қароргоҳини тарк этди. Кейинчалик ОАВ 41 ёшли форвард терма жамоадаги фаолиятини якунлаш бўйича қарор қабул қилгани ҳақида хабар берди.

Португалия терма жамоасининг футбол бўйича Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи учинчи тури доирасидаги Данияга қарши ўйин қайдномасида Роналду йўқ, 7-ўйин рақами эса Леауга берилди.

Маълумот учун, Леау 27 ёшда. Португалиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида Туркиянинг “Галатасарой” клуби ўйинчисига айланди. 

Роналду 2016 йилги Европа чемпиони, шунингдек, терма жамоалар даражасида ўтказилган ўйинлар (234) ва урилган голлар (146) сони бўйича рекордчи ҳисобланади. Футболчи беш бор “Олтин тўп” мукофотини қўлга киритган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends