Tesla ишлаб чиқаришни Ойга кўчирмоқчи
World
−
28 February 2816 1 minute
Tesla компанияси келгуси 20 йил ичида ишлаб чиқариш қувватларини Ойга кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 27 февраль куни компания бош директори Илон Маск Берлин шаҳридаги Gigafactory заводи менежери Андре Тириг билан суҳбатда маълум қилди.
Маск акциядорларга компания акцияларини сотмасликни тавсия қилиб, уларни “экстремал даражада ёрқин келажак” кутаётганини таъкидлаган. Ҳозирча Ойда айнан қандай маҳсулот ишлаб чиқарилиши аниқ эмас. Электромобиллар ишлаб чиқарилиши эҳтимоли паст. Айрим тахминларга кўра, у ерда Optimus роботлари ёки космик технологиялар учун компонентлар тайёрланиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Tesla электромобилларининг Европадаги савдоси сўнгги 13 ой давомида пасайган. Бу эса компанияни янги бозорлар ва инновацион йўналишларни излашга ундамоқда.
Илон Маск, аввалроқ космосда сунъий йўлдошлар ҳамда сунъий интеллект маълумот марказлари учун қисмлар ишлаб чиқариш ва уларни электромагнит тезлатгичлар ёрдамида орбитага учириш режаларини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Илон Маскнинг компаниясига катта миқдорда жарима солганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November