Тбилисидаги 5 қаватли бино портлади. Қурбонлар бор (видео)
World
−
12:47 223 1 minute
Бугун, 20 ноябрь куни Грузия пойтахти Тбилисидаги беш қаватли турар жой биноларидан бирида портлаш юз берди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди. Мамлакатда мотам эълон қилинди. Бу ҳақда “Minval” хабар берди.
Грузия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9:00 лар атрофида иситкич носозлиги туфайли хонадонда газ тўпланиб қолиши оқибтида содир бўлган. Зарба тўлқини томнинг бир қисмини учириб юборган, шунингдек, қаватлараро тўсинлар қулаб тушган.

Қурбонлар орасида уч нафар аёл, бир нафар эркак ва икки нафар бола бор.
Қайд этилишича, бино вайроналари остида жами етти киши қолиб кетган. Фақатгина уч ёшли болани қутқариб қолишга муваффақ бўлинган. Яна тўрт нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган бўлиб, улардан бирининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Қидирув-қутқарув операцияси якунланган. Кейинроқ, Грузия ҳукумати Квемо-Поничала туманида олти кишининг ҳалок бўлгани муносабати билан 22 ноябрь кунини мотам куни деб эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг жануби-ғарбидаги Балужистон вилоятида йўловчи автобуси суюлтирилган газ ташиётган юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида 10 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлганган, 27 киши жароҳатланган.
Live
All